Ўзбекистон

Қашқадарёда солиқ инспекторлари ресторанда қарзга овқатланди

Ҳолат юзасидан Солиқ қўмитаси расмий муносабат билдирди.

Қашқадарёда солиқ инспекторлари ресторанда қарзга овқатланди

Аввалроқ ОАВда “Қашқадарёда солиқ инспекторлари ресторанда қарзга еб-ичди. Пулини сўраган тадбиркорга текширув ташлаб ёпишга уринди, ўзини эса 6 суткага қаматди” мазмунида мақола эълон қилинганди.

 

Ҳолат юзасидан Солиқ қўмитаси расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, Кўкдала тумани солиқ инспекциясининг ходимлари 2024 йил 12 август куни тумандаги “Хондамир фаровонлик файзи” МЧЖга қарашли умумий овқатланиш шохобчасида таомланишган ва тўловни қарз сифатида ёздириб кетиб, 14 август куни қарз тўланган.

 

Хондамир фаровонлик файзи” МЧЖнинг буджетдан 8 272 730 сўм солиқ қарзи мавжудлиги сабабли солиқ инспекцияси ходимлари Q.Normurodov ва А.Маматовлар 2024 йил 8 августдаги 713148-сон қарор асосида 19- августда мол-мулк хатловига борганида, жамият иш юритувчиси А.Янгибоев томонидан қаршилик кўрсатилган.

 

Шундан сўнг, солиқ ходимлари ушбу ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига тегишли ҳужжатларни тақдим этган. Жиноят ишлари бўйича Кўкдала тумани суди томонидан жамият иш юритувчиси А.Янгибоевга 6 сутка маъмурий қамоқ жазо чораси тайинланган. Ушбу қарордан норози бўлган фуқаро А.Янгибоевнинг аризасига асосан апелляция шикоятидан сўнг жазо чораси 3 суткага камайтирилган.

 

Ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

 

custom img

Ўзбекистонда 21 ёшдан никоҳ тузганлар молиявий рағбатлантирилади

Зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун “SOS” тизими жорий этиш, педофиллар учун жазони кучайтириш ҳамда эрта никоҳларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш таклиф қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

Мукофотланганлар орасида маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва жамият ривожига ҳисса қўшган етакчи мутахассислар бор.

custom img

Ўзбекистонда банк иловаларида пул ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш талаб этилади

Янги тартибга кўра, фойдаланувчилар пул юборишда 16 та тоифадан бирини танлаши керак бўлади.

custom img

Тошкентда ИИББнинг 2 тезкор ходими қамоққа олинди

Улар фуқарони жиноий жавобгарликдан қутқариш эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилган.

custom img

Бухорода терроризмни молиялаштиришда иштирок этган ота ва ўғил аниқланди

Ўғил Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” сафида қўшилган, интернет ва криптовалюта орқали пуллар тўплаган.

custom img

Ўзбекистон Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Эрон, Қувайт ва Исроилга парвозларни вақтинча тўхтатди

Ҳозирда жорий йилнинг 28 февралигача кетган йўловчиларни қайтариш ишлари давом этмоқда.

custom img

Президент ҳузурида қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш ва замонавий қурол-яроғ билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилди

Давлат раҳбари Ўзбекистон Қуролли Кучларини янада ривожлантириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

custom img

ЙТҲ оқибатида вафот этган кичик сержант Хосилбек Эшназаров "Жасорат" медали билан тақдирланди

Йўл-патрул хизмати ходими BMW уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"