1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қашқадарёда ўз жонига қасд қилган эркак ҳақида қўшимча маълумот берилди

Охирги вақтларда марҳум кўп спиртли ичимлик истеъмол қилган ва оқибатида унинг руҳиятида ўзгариш бўлган.

Қашқадарёда ўз жонига қасд қилган эркак ҳақида қўшимча маълумот берилди

 

Аввалроқ Қашқадарё вилоятида 37 ёшли эркак ўзини осиб қўйганлиги ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов расмий изоҳ берди. 

 

Қайд этилишича, 13 апрель куни Ғузор тумани “Совбоғ” қишлоғида яшаган 1985 йилда туғилган эркак (оилали, 3 нафар фарзанди бор, маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар етакчиси бўлиб ишлаган) қўшнисининг яшамайдиган хонадонида ўзини-ўзи осиб, вафот этган.

 

Текшириш давомида марҳум охирги вақтларда кўп спиртли ичимлик истеъмол қилиши оқибатида руҳиятида ўзгариш бўлганлиги аниқланган.

 

Марҳумнинг ўлим сабабига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

 

Ҳозирда ҳолат бўйича Ғўзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракати олиб борилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика