1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қашқадарёдаги автоҳалокатда 9 киши ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

ИИВ автоҳалокатда фақат бир киши вафот этганини тасдиқлади.

Қашқадарёдаги автоҳалокатда 9 киши ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёнинг Ғузор туманида юз берган автоҳалокат оқибатида 9 киши ҳалок бўлгани айтилган хабарлар тарқалди. Ички ишлар вазирлиги мазкур маълумотни расмий равишда рад этди.

 

Маълум қилинишича, Сурхондарёдан Тошкентга йўл олаётган Собалт автомобили Ғузор тумани ҳудудида Нехиа-2 билан тўқнашган. Ҳодиса натижасида жами 6 нафар фуқаро шифохонага етказилган бўлиб, улардан бири олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган, қолган беморларга эса биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

 

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика