1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қашқадарёдаги “заправка”да ёнғин чиқди

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Қашқадарёдаги “заправка”да ёнғин чиқди

Бугун, 7 октябрь куни соат 15:45 да Қарши туманида жойлашган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шахобчасида автомобилга газ қуйиш вақтида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Чақнаш натижасида ёнғин юзага келган.

 

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:56 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:00 да ўраб олинган ва соат 16:45 да ўчирилган.

 

Ёнғин натижасида шахобча биносининг 22 квадрат метр майдонида том қисми ёниб зарарланган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.

 

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика