Аҳоли отишмалар бўлаётган чегара ҳудудларидан эвакуация қилинмоқда.
Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегарадош Боткен вилояти ҳукумати 4 нафар Қирғизистон аскари яралангани ҳақида ҳам хабар берди.
Ўз навбатида, Тожикистон томони ўқ узишда Қирғизистон томонини айбламоқда.
Қирғизистон ва Тожикистон чегарадаги тўқнашувлар сабабли икки давлат вилоятлари раҳбарлари ва чегарачиларнинг учрашувини ўтказишга келишиб олди.


