Жаҳон

Қирғизистон ташқи қарзини бир кунда тўлаш имкониятига эга — Садир Жапаров

2020 йилда давлат қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 54 фоизини ташкил этган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 25 фоиз атрофида.

Қирғизистон ташқи қарзини бир кунда тўлаш имкониятига эга — Садир Жапаров

 

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров мамлакат зарур бўлганда бутун ташқи қарзини бир кун ичида тўлаш имкониятига эга эканини, бироқ бундай қарор иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда у 8-чақириқ Жогорку Кенешининг биринчи йиғилишида сўзлаган нутқида таъкидлади.

 

Давлат раҳбарининг қайд этишича, Қирғизистон иқтисодиёти барқарор ўсиб бормоқда, ташқи қарз даражаси эса сезиларли даражада камайган. Хусусан, 2020 йилда давлат қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 54 фоизини ташкил этган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 25 фоиз атрофида.

 

Президентнинг айтишича, мамлакат иқтисодиёти учун ташқи қарз хавф туғдирмайди. Шу билан бирга, илгари олинган кредитларни муддатидан олдин тўлаш юқори фоиз ставкалари ва жарималар сабабли фойдасиз ҳисобланади. Режаларга кўра, Қирғизистон 2035 йилга келиб аввалги қарз мажбуриятларини тўлиқ ва муаммосиз бажаради.

 

Шунингдек, Садир Жапаров мамлакатнинг олтин-валюта захиралари 8,5 миллиард доллардан ошганини маълум қилди. Таққослаш учун, беш йил аввал бу кўрсаткич 2 миллиард доллардан бироз кўпроқни ташкил этган.

 

Расмий маълумотларга кўра, ҳозирда Қирғизистоннинг умумий давлат қарзи 8,6 миллиард долларни ташкил этади. Шундан қарийб 5,2 миллиард доллари хорижий қарзлардир. Президент иқтисодиёт ўсиш суръати 10 фоизни ташкил этаётганини қайд этиб, бу Қирғизистонни дунёдаги энг тез ривожланаётган учта иқтисодиёт қаторига олиб чиқаётганини таъкидлади. Йил якунига қадар консолидацияланган бюджет ҳажми 1,2 триллион сомга етиши кутилмоқда.

Дунёда қашшоқлик ортди: муҳтожлар сони 1,2 миллиардга етди

Дунёда қашшоқлик ортди: муҳтожлар сони 1,2 миллиардга етди

Қашшоқликда яшаётганларнинг ярмидан кўпини болалар ташкил этади. Тадқиқот 108 та ривожланаётган мамлакатни қамраб олган.

Сунъий интеллект ва ядровий уруш: 2100 йилга бориб инсониятга нима хавф солади?

Сунъий интеллект ва ядровий уруш: 2100 йилга бориб инсониятга нима хавф солади?

17 та глобал хавф миллиардлаб инсонларнинг ҳаёти ва саломатлигига зарар етказиши мумкин.

Яндексдаги носозликлар: ускуналарни тиклаш ярим йилгача вақт олади

Яндексдаги носозликлар: ускуналарни тиклаш ярим йилгача вақт олади

Яндекс маълумотлар марказларига қилинган дронлар ҳужумидан кейин айрим хизматларда узилишлар кузатилди.

3 минг доллар эвазига мамлакатдан чиқиш: АҚШ мигрант болаларга таклиф бермоқда

3 минг доллар эвазига мамлакатдан чиқиш: АҚШ мигрант болаларга таклиф бермоқда

АҚШ 5 ёш ва ундан катта мигрант болаларга мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этиш учун пул таклиф қилмоқда.

Путин Трамп эълон қилган энергетик сулҳни бузди — Зеленский

Путин Трамп эълон қилган энергетик сулҳни бузди — Зеленский

Украина президенти Москва келишувга риоя қилмаса, жавоб чораларини кўришини билдирди.

“Трамп океани”: АҚШ президенти янги таклиф билан чиқди

“Трамп океани”: АҚШ президенти янги таклиф билан чиқди

АҚШ президенти океанлардан бирининг номини ўзгартиришни таклиф қилди.

АҚШ Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда — Financial Times

АҚШ Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда — Financial Times

Вашингтон Киевга Россия энергетика инфратузилмасига зарбаларни тўхтатиш бўйича босим ўтказмоқда.

Сулҳ бўйича келишувга эришилмади: Эрон АҚШ жавобидан норози

Сулҳ бўйича келишувга эришилмади: Эрон АҚШ жавобидан норози

Теҳрон можарони тугатиш учун барча талаблар бажарилишини истамоқда.