Жаҳон

Қирғизистон Тожикистондан чегарадаги вазиятни кескинлаштирмасликни талаб қилди

Қирғизистон томони отишмаларни “режалаштирилган босқинчилик” деб баҳоламоқда.

Қирғизистон Тожикистондан чегарадаги вазиятни кескинлаштирмасликни талаб қилди

 

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги чегарада содир бўлган воқеаларни Тожикистон томонидан олдиндан режалаштирилган қуролли босқинчилик ҳаракати деб атади. Бу ҳақда “Спутник” нашри ёзмоқда.

 

Вазирликка кўра, чегарадаги босқин Қирғизистон ҳудудида бошланган ва тожик ҳарбийлари содир этган жиноятларни тасдиқловчи барча далиллар мавжуд.

 

“Тожикистон томоннинг ҳаракатлари йирик давлатлараро можаронинг бошланишига ва бутун Марказий Осиё минтақасида вазиятнинг беқарорлашишига олиб келиши мумкин”, — дейилади баёнотда.

 

Шу билан бирга, Қирғизистон ТИВ баҳсли масалаларни фақат тинч йўл билан ва музокаралар столида ҳал қилиш зарурлигини таъкидлаган.

 

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар давомида Эроннинг 131 шаҳри нишонга олинган.

custom img

АҚШ билан ҳеч қандай музокара олиб борилмайди — Эрон

Теҳрон АҚШ билан музокаралар ўтказиш эҳтимолини қатъиян рад этди ва воситачилар орқали алоқалар ҳақидаги хабарларни асоссиз деб атди.

custom img

АҚШ Кубага қарши ҳарбий операция эҳтимоли кўриб чиқилмоқда

АҚШ маъмурияти Венесуэла ва Эронга қарши операциялар натижаларига қараб Кубага нисбатан ҳарбий ёки дипломатик чораларни таҳлил қилмоқда.

custom img

Исроил армияси Нетаняху офисига ҳужум ҳақидаги даъволарни рад этди

IDFнинг таъкидлашича, IRGC кўпинча ёлғон маълумотлар тарқатади.

custom img

Шимолий Корея АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралади

КХДР Эронга қарши ҳарбий операцияларни ноқонуний тажовуз деб атади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хоманаий вафоти муносабати билан Эрон Президентига ҳамдардлик билдирди

Бу ҳақида Эрон Ислом Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси маълум қилди

custom img

Эрон Нетаняҳу офисига зарба берди

Исроил етакчисининг тақдири ҳозирча номаълум.

custom img

"Қозоғистон араб давлатларига зарур бўлган ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёр" — Тўқаев

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев АҚШ, Исроил ва Эрон уруши жараёнида Баҳрайн, Қувайт, Қатар, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарларига шахсий мурожаат йўллади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Қирғизистон Тожикистондан чегарадаги вазиятни кескинлаштирмасликни талаб қилди