1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қирғизистондан Ахсикентга туристлар жалб этилади

Икки мамлакат ўртасида ўзаро сайёҳ алмашишни назарда тутувчи меморандумлар имзоланди.

Қирғизистондан Ахсикентга туристлар жалб этилади

 

Намангандаги "Ахсикент" археологик ёдгорлик мажмуасига Қирғизистондан сайёҳларлар жалб этилади

 

Қирғизистоннинг Жалодобод вилояти Ахси ва Олабуқа районлари делегацияси Наманган вилоятига ташриф буюрди.

 

Ташриф давомида Ахсикент археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш дирекцияси ҳамда Олабуқа райони туризм соҳаси тадбиркорлари бизнес ҳамжамияти ва Ахси райони Подшоота қўриқхонаси ўртасида меморандумлар имзоланди.

 

"Ушбу ҳужжат ўзаро сайёҳ алмашинуви, Ахси ва Олабуқа районлари аҳолисини Ахсикент ёдгорлик мажмуасига кенг жалб этиш, бу борада ижтимоий тармоқ ва оммавий ахборот воситаларида тарғибот ишларини амалга оширишни кўзда тутади", - дейилади хабарда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика