энг долзарб

“Қирқ бирига ҳам чидаймизми?” Муҳокама марказида яна UzAuto Motors!

Ижтимоий тармоқларда UzAuto Motors’нинг “Captiva” бўйича шартномаларни бекор қилаётганлиги катта шов-шувларга сабаб бўлмоқда. Бу эса компания билан янги “ҳангома”нинг бошланганидан дарак беради.

“Қирқ бирига ҳам чидаймизми?” Муҳокама марказида яна UzAuto Motors!

 

Эслатиб ўтиш жоизки, бундан аввал UzAuto Motors чиплар етишмаслиги сабаб, харидорларга ўз маҳсулотларини 1 миллион камига “ўтказиш” йўлини кўраётган эди. Оқибатда, ким ютишини яхши англаганлар бундай таклифни рад қилди.

 

Компания бу вазиятда ҳам доимгидек ўзининг позициясидан силжимади ва “босиқлик билан” “хоҳласанг ол, хоҳламасанг кут!” — қабилидаги шартни қўйди.

 

Халқимиз жуда сабрли. Ахир “қирқига чидаган, қирқ бирига ҳам чидайди” – деган нақлни шу халқ ўйлаб топган-да. Бироқ UzAuto Motors’нинг “қирқ”лари кўпайиб кетмадимикин?

 

“Айтиш керакки, монополист UzAuto Motors’нинг мижоз олдидаги мажбуриятларини бажармаслиги биринчи марта эмас. Бу доимий ва сурункали. Улар бунга жамиятни, танлови йўқ харидорларни кўндириб бўлди, — дейди депутат Расул Кушербаев.

 

Бу ерда Кушербаевнинг фикрига таяниб бўлмади. Сабаби, депутат “қадимдан” бери компания билан тортишиб келади. Кимнинг ҳақ эканлиги эса бу аллақачон “нисбий” бўлиб улгурди.

 

Келинг, мавзуга қайтамиз.

Маълумотларга кўра, “Captiva”га тўлов қилган харидор энди яна “ноғорага ўйнашига тўғри келади”. Чунки у бошида автосалонга келиб ариза ёзиши лозим. Яъни бундай: “мен Фалончаев Пистонча тўлов қилган машинамни бошқа қимматроғига алмаштирмоқчиман”.

 

Аризага қўл қўйиб бўлгач, акамиз қўшимча тўлов қилиши лозим. Агар арзонроғига, мисол учун, Tracker’га алмаштиришни хоҳласа, унда “атиги” 1-1.5 ой кутиб, автомобиллар нархидан ортган суммани қайтариб олади.

 

Агар харидор мутлақо кўнмаса, унда шартнома бекор қилинади ва пули қайтариб берилади, фақат “яна бир оз сабр қилса”.

 

Депутат Дониёр Ғаниев мазкур муаммога шундай фикр билдиради.

 

“Бундай муаммоларнинг энг яхши ва энг тўғри ечимини ташқи савдодан излаш лозим. Яъни айнан ташқи савдода муаммолар бўлганлиги боис ички бозорда бу каби ҳолатлар содир бўлмоқда. Агар вазият ўзгармаса келажакда ҳам содир бўлишда давом этади.”

 

Ғаниев шу билан бирга чегарага очилса ким нима ютиши ҳақида ҳам ўз қарашларини ёзади.

 

Унинг таъкидлашича, ҳукумат автомобиль олиб кириш учун бошқа барча тўсиқларни олиб ташлаб, импорт қилинган автомобиль учун 10% лик бож жорий қилса, импорт қилинаётган автомобиллар 15% га тенг ҚҚСни тўласа, натижада чегарадаги умумий тўсиқлар 25% ни ташкил этади. Бу ҳозирги ҳолатдан тахминан 3-4 марта пастроқ дегани.  

 

Чегарадаги тўсиқларнинг бундай кескин пасайиши ортидан миллий заводимиз чет эллик ишлаб чиқарувчиларга ички бозорни бутунлай бой берса, яъни фаолиятини тўхтатса нима бўлади?

Енгил автомобилларнинг йиллик истеъмоли 350 мингтага етса, хўш бу қандай натижаларга олиб келади?

 

“Агар импорт қилинадиган енгил автомобилнинг ўртача нархи тахминан 10 минг долларни ташкил этса, унда янги режимда 10% лик божларнинг умумий тушуми 350 миллион доллар ёки тахминан 3,7 триллион сўмни ташкил этади. 15% лик ҚҚСнинг умумий тушуми эса, 525 миллион доллар ёки тахминан 5.6 триллион сўм бўлади”, — дея ҳисоб-китоб қилади депутат.

 

Шунингдек, Дониёр Ғаниев 2020 йилги маълумотларни ҳам келтириб ўтади:

 

“2020-йилнинг маълумотларига кўра, завод тўлаган солиқларнинг жами миқдори 2 трлн. сўмни ташкил этган.  Агар эътибор қиладиган бўлсак, чегарадаги божлар пасайтирилиб ҚҚСдан олинадиган тушумлар завод тўлаган солиқлардан 2.8 марта кўпроқ. Яъни агар ҳукумат юқоридаги қарорни қабул қилса, бюджетга солиқ тушумлар камаймайди балки, қўшимча 3.6 трлн. сўмга ошиши мумкин. Ўйлайманки, 10% лик бож тушумлари ҳам ҳозир импорт қилинаётган автомобиллардан тушадиган тушумдан анча кўпроқ кўрсатгични ташкил қилади”.

 

Депутатнинг таъкидлашича, баъзи манфаатдор гуруҳлар, хусусан, UzAuto Motors турли имтиёзлар эвазига автомобилларни божларсиз импорт қилмоқда.

 

Шу ўринда ягона бир савол: Агар завод ёпилиб кетса, нима бўлади? Албатта ўринли савол. Чунки бунда 10 минглаб одамлар ишсиз қолиши мумкин.

 

“Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ярим йиллигида ҳукумат томонидан заводга жами 177 млн. долларлик имтиёзлар тақдим этилган. Агар заводдаги ишчиларнинг ўртача маоши 300 долларни ташкил этади деб қарасак, унда заводдаги барча ишчиларга бир йил давомида ойликларини тўлаб туриш 36 млн. долларга тушади.  Яъни бу миқдор ҳукумат заводга тақдим қилаётган имтиёзлардан тахминан 10 марта арзонроқ.  Бошқача айтганда, агар завод ёпилиб кетса, ҳукумат ишчиларга иш топиб олгунча ойликларини тўлиқ тўлаб туриши мумкин. Бу ҳукуматнинг заводга бериб келаётган ёки беришга тайёр бўлган имтиёзларидан ўн марта арзонроққа тушади”, - дея мазкур муаммога ечим беради Дониёр Ғаниев.

 

Оламгир Абдиев

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"