Сиёсат

Ўзбекистон ва Албания раҳбарлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

Музокаралар якунида Президентлар Фахрий меҳмонлар хиёбонида биргаликда дарахт экди.

Ўзбекистон ва Албания раҳбарлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

 

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Президенти ва Албания Президенти расмий делегациялар иштирокида музокаралар ўтказди.

 

Учрашувда икки давлат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинган.

 

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Албания муносабатлари тарихида илк бор ўтказилаётган ушбу саммит икки томонлама алоқаларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишини таъкидлаган.

 

Музокараларда товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, агросаноат мажмуи, «яшил» энергетика, геология, ахборот технологиялари, рақамлаштириш ва туризм соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

 

Шунингдек, Ўзбекистон маҳсулотларини Жанубий Европа ва Ўрта ер денгизи бозорларига экспорт қилишда Албаниянинг Дуррес портидан логистика маркази сифатида фойдаланиш имкониятларини ўрганишга келишиб олинган.

 

Томонлар иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, Ҳукуматлараро комиссия ташкил этиш ҳамда унинг илк йиғилишини жорий йилда Тошкент шаҳрида ўтказиш бўйича келишувга эришишган.

 

Маданий-гуманитар йўналишда эса Маданият кунлари, кино ҳафталиклари, кўргазмалар ва ижодий алмашинув дастурларини йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилган.

 

Олий даражадаги музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Байрам Бегай Фахрий меҳмонлар хиёбонида биргаликда дарахт экди. Ушбу рамзий тадбир Ўзбекистон ва Албания халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларининг мустаҳкамланиб бораётганини ифодалади.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва Албания раҳбарлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди | Zamon.uz