1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қўқонда психотроп таблеткалар сотаётган дорихона фош бўлди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Қўқонда психотроп таблеткалар сотаётган дорихона фош бўлди

 

Қўқон шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган дорихона аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, “X.F.” МЧЖ дорихонаси бошқарувчиси Х.И. 100 дона капсуладаги “Габапентин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро М.Х.га 600 минг сўмга сотганлиги аниқланиб, ушбу дорихонада ўтказиш мақсадида сақланиб келинган 50 дона “Габапентин” ҳамда таркибида психотроп моддаси мавжуд бўлган 790 дона дори воситаси ашёвий далиллар сифатида олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика