1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қўқонлик "табиб иши" бўйича суд қарори ўзгаришсиз қолди

Табибга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эди.

Қўқонлик "табиб иши" бўйича суд қарори ўзгаришсиз қолди

 

Қўқон шаҳрида фаолият юритган табиб И. Солиевга нисбатан чиқарилган суд қарори ўзгаришсиз қолдирилди. Фарғона вилояти судининг апелляция инстанцияси 2025 йил 20 декабрь куни уни 10 суткага маъмурий қамоққа олиш ҳақидаги қарорни кучида қолдирди.

 

Маълум қилинишича, ҳимоя томони томонидан берилган апелляция шикояти суд ҳайъати томонидан қаноатлантирилмаган.

 

Судда қайд этилишича, Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ халқ табобати билан шуғулланиш учун белгиланган тартибда лицензия талаб этилади. И. Солиевда бундай лицензия мавжуд эмас. У тақдим этган “халқ табобати аъзоси” гувоҳномаси эса лицензия ўрнини босмайди.

 

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоматериаллар унинг томонидан жойланмагани ҳақидаги важлар ҳам асосли деб топилмади. Суд И. Солиев мазкур канал ва профилларда фаол иштирок этганини таъкидлади.

 

Айни пайтга қадар ушбу қарор бўйича кассация шикояти берилмаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика