Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида Lacetti каналга тушиб кетди.
Қайд этилишича, ҳодиса 29 октябрь куни соат 02:20 атрофида содир бўлган. Ҳайдовчи маст ҳолатда Lacetti русумли автомашинани бошқариб бораётиб, йўл четидаги каналга тушиб кетган.
ЙТҲ оқибатида автомобилнинг орқа қисмида ўтирган икки нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Бир нафар йўловчи шифохонада вафот этган. Ҳалок бўлганларнинг икки нафари 22 ёш, бир нафари эса 21 ёш бўлган.
Тирик қолган ҳайдовчи ва яна икки йўловчига бош мия, кўкрак қафаси қисилиши, сувда чўкиш каби ташхислар қўйилган.
Юз берган воқеа юзасидан Беруний туман ИИБ тергов бўлинмаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


