Ўзбекистон

Қозоғистон Ўзбекистонга буғдой экспортини чеклаши мумкин

Қозоғистонлик экспортчилар Ўзбекистонга автомобиль орқали буғдой экспортини чеклашни таклиф қилди.

Қозоғистон Ўзбекистонга буғдой экспортини чеклаши мумкин

Қозоғистоннинг «KazGrain» экспортчилар миллий ассоциацияси раҳбари Зейнолла Абдуманапов Ўзбекистонга автомобиль орқали буғдой экспортини чеклашни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди, дея хабар бермоқда APK-Inform нашри.

 

«Ҳукумат томонидан Россиядан автомобиль йўллари орқали буғдой олиб киришни тақиқлаш чоралари кўрилганига қарамай, яқинда биз Россиядан вагонлар Туркистон вилоятига қандай кириб, ’Камаз‘ларга қайта юкланиб, Ўзбекистонга экспорт қилинаётганига гувоҳ бўлдик. Бу буғдойнинг қандай қонуний равишда экспорт қилинишини ким назорат қилади? Шуни таъкидлаш керакки, бу арзон рус буғдойи Қозоғистон буғдойининг бутун экспортини бузади. Шу муносабат билан ушбу масалани кун тартибига қўйиш ва Қозоғистондан Ўзбекистонга автомобиль орқали буғдой экспортини чеклашни кўриб чиқиш зарур, деб ҳисоблайман», — деди «KazGrain» раҳбари.

 

APK-Inform нашри хабарига кўра, Қозоғистонда буғдой нархи пасайишда давом этмоқда. Бунга асосий сабаб қилиб экспортчилар томонидан талабнинг пастлиги, шунингдек, мавсумий омиллар кўрсатилган. Қозоғистон қайта ишловчилар иттифоқи маълумотларига кўра, Россия буғдойининг контрабандаси туфайли республика ҳар йили 500 миллион долларга яқин зарар кўради.

custom img

Ўзбекистонда яширин жангларни ташкил қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев уюшган жиноятчиликка қарши янги чораларни тасдиқлади.

custom img

Ўзбекистонда электр истеъмоли бир кунда 267 млн кВт соатга етиб, рекорд қайд этилди

Ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 20,9 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссасига тўғри келган.

custom img

Ёшлар – янги ғоялар манбаи: ёш журналистлар билан очиқ суҳбат

"Ёшлар куни” доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раҳбариятининг ёш журналистлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

custom img

Бекободда 11-синф ўқувчисининг ўлими юзасидан 5 киши қамоққа олинди

Жабрланувчи пичоқланиш оқибатида вафот этган.

custom img

Тошкентда йўл ўпирилиб тушди

Воқеа жойига бош вазир ўринбосари О. Раматов ва пойтахт ҳокими етиб келди, дея хабар бермоқда Zamon.uz мухбири.

custom img

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

Электр, газ ва иссиқлик тармоқларига ноқонуний уланиш учун жарималар оширилади, айрим ҳолатларда маъмурий қамоқ жазоси ҳам қўлланилади.

custom img

Тошкент ва Андижонда наркотик модда ҳамда кучли таъсир қилувчи дорилар тарқалишининг олди олинди

Қарийб 5 кг синтетик наркотик ва 10 минг донага яқин кучли таъсир қилувчи дори воситаси тўхтатиб қолинди.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"