Жаҳон

Қозоғистонда болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланиши мумкин

Қонун лойиҳаларида фойдаланувчиларнинг ёшини аниқлаш учун махсус текширув механизмларини жорий этиш, шунингдек, талабларни бузган платформалар ва шахслар учун жавобгарлик чораларини белгилаш назарда тутилган.

Қозоғистонда болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланиши мумкин

 

 

Қозоғистонда 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклаш режалаштирилмоқда. Бу борада тегишли идоралар махсус қонун лойиҳаларини ишлаб чиққан бўлиб, ташаббус болаларни зарарли контентдан ҳимоя қилишга қаратилган. Бу ҳақда QRN news хабар бермоқда.

 

Маданият ва ахборот вазири, Бош вазир ўринбосари Аида Балаеванинг айтишича, вазирлик онлайн платформалар ва ОАВ фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатлар пакетини тайёрлаган. Унга кўра, 16 ёшга тўлмаган фуқароларга ижтимоий тармоқларда аккаунт очиш расман тақиқланиши мумкин.

 

Қонун лойиҳаларида фойдаланувчиларнинг ёшини аниқлаш учун махсус текширув механизмларини жорий этиш, шунингдек, талабларни бузган платформалар ва шахслар учун жавобгарлик чораларини белгилаш назарда тутилган. Ҳозирда ҳужжатлар экспертлар муҳокамасидан ўтиб, жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган.

 

Расмийларга кўра, ушбу чора-тадбирлар болалар ва ўсмирларни экстремистик ғоялар, киберҳужумлар ҳамда интернетдаги зарарли контентдан ҳимоя қилишга хизмат қилади.

custom img

Россия мигрантлар учун янги талаб жорий этишни режаламоқда

Мамлакатга визасиз кирувчилар мамлакатга кириш режаси ҳақида олдиндан хабар бериши талаб қилиниши мумкин.

custom img

Таиландда содир бўлган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Яна 4 нафар ўзбекистонлик тан жароҳатлари олган.

custom img

Исроил Эрон разведка вазири Исмоил Хатибнинг ўлдирилганини маълум қилди

Эрон президенти Масъуд Пезешкиён ушбу хабарни тасдиқлади.

custom img

Россия Эронга ёрдамни кучайтирмоқда — The Wall Street Journal

Теҳронга АҚШ кучларини минтақада нишонга олишда ёрдам бериш учун сунъий йўлдош тасвирлари ва такомиллашган дрон технологияси тақдим қилинмоқда.

custom img

Эрон Али Ларижонийнинг ўлдирилишига жавобан Исроилга қарши зарбаларнинг 61-тўлқинини бошлади

Шунингдек, Мужатабо Хомaнаий Исроил мағлубиятни қабул этиб, компенсация тўламагунча уруш давом этишини маълум қилган.

custom img

Куба АҚШ билан урушга тайёр — Куба Президенти

Мигел Диас-Канел АҚШнинг орол устидан назорат ўрнатишга уринишига "қатъий қаршилик" кўрсатишга ваъда берди.

custom img

"Эрон бизга ҳеч қандай таҳдид солмади": АҚШ Миллий аксилтерроризм маркази раҳбари Эронга қарши уруш сабаб истеъфо берди

Жо Кент Эрон АҚШ учун ҳеч қандай бевосита хавф туғдирмаганини таъкидлаб, маъмурият Исроил ва унинг кучли босими туфайли уруш бошлаганини билдирди.

custom img

Эрон Али Ларижонийнинг ўлими учун Исроилдан қасос олишини маълум қилди

Исроил ҳужумлари оқибатида Ларижонийнинг ўғли ва унинг ўринбосари ҳам ҳалок бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"