Жаҳон

Қозоғистонда чигирткаларга қарши дронлар ишга туширилади

Дронлар ёрдамида 300 минг гектардан ортиқ ерларга ишлов берилади.

Қозоғистонда чигирткаларга қарши дронлар ишга туширилади

Қозоғистонда чигирткаларга қарши курашиш учун илк бор агродронлар қўлланилиши режалаштирилмоқда. Бу замонавий технология биринчи бўлиб Ғарбий Қозоғистон вилоятида синовдан ўтказилади.

 

Мутасаддиларнинг айтишича, дронлар ёрдамида 300 минг гектардан ортиқ қишлоқ хўжалиги ерларига махсус ҳимоя воситалари билан ишлов берилади. Бу усул анъанавий техникаларга қараганда тезкорроқ ва аниқроқ ҳисобланади.

 

Йирик майдонларни қамраб олиш имконияти ва хавфсизлик даражаси юқори бўлган агродронлар, чигиртка каби зараркунандаларнинг тарқалишини чеклашда муҳим восита бўлиши кутилмоқда. Мутахассислар бу тажриба муваффақиятли ўтса, бошқа вилоятларда ҳам жорий этилиши мумкинлигини билдиришган.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар давомида Эроннинг 131 шаҳри нишонга олинган.

custom img

АҚШ билан ҳеч қандай музокара олиб борилмайди — Эрон

Теҳрон АҚШ билан музокаралар ўтказиш эҳтимолини қатъиян рад этди ва воситачилар орқали алоқалар ҳақидаги хабарларни асоссиз деб атди.

custom img

АҚШ Кубага қарши ҳарбий операция эҳтимоли кўриб чиқилмоқда

АҚШ маъмурияти Венесуэла ва Эронга қарши операциялар натижаларига қараб Кубага нисбатан ҳарбий ёки дипломатик чораларни таҳлил қилмоқда.

custom img

Исроил армияси Нетаняху офисига ҳужум ҳақидаги даъволарни рад этди

IDFнинг таъкидлашича, IRGC кўпинча ёлғон маълумотлар тарқатади.

custom img

Шимолий Корея АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралади

КХДР Эронга қарши ҳарбий операцияларни ноқонуний тажовуз деб атади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хоманаий вафоти муносабати билан Эрон Президентига ҳамдардлик билдирди

Бу ҳақида Эрон Ислом Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси маълум қилди

custom img

Эрон Нетаняҳу офисига зарба берди

Исроил етакчисининг тақдири ҳозирча номаълум.

custom img

"Қозоғистон араб давлатларига зарур бўлган ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёр" — Тўқаев

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев АҚШ, Исроил ва Эрон уруши жараёнида Баҳрайн, Қувайт, Қатар, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарларига шахсий мурожаат йўллади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Қозоғистонда чигирткаларга қарши дронлар ишга туширилади