Қозоғистонда криптовалютанинг эркин савдосига рухсат берилди

Токаев крипто бозорини бутун мамлакат бўйлаб очишга доир қонунни имзолади.

Қозоғистонда криптовалютанинг эркин савдосига рухсат берилди

 

Қозоғистон 2026 йилдан бошлаб криптовалюталарнинг эркин муомаласига рухсат беради. Президент Қосим-Жомарт Токаев томонидан имзоланган “Сунъий интеллект ва рақамлаштириш масалалари бўйича айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, мамлакатда рақамли активлар билан боғлиқ фаолият сезиларли даражада либераллаштирилади.

 

Илгари таъминланмаган рақамли активлар билан операцияларни фақат Остона халқаро молия маркази (AIFC) ҳудудида амалга ошириш мумкин эди. Янги нормалар ушбу чекловни бекор қилади ва Қозоғистонда рўйхатдан ўтган компаниялар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга бутун мамлакат бўйлаб криптовалюта савдоси, хизматлари ва операцияларини амалга ошириш имконини беради.

 

Шунингдек, қонун криптовалюта қазиб олиш (майнинг) фаолиятини қонуний асосда мустаҳкамлади. Эндиликда майнерлар ўзлари қазиб олган рақамли активларни AIFC майдонларида мажбурий сотиш шартидан озод этилади. Лицензияга эга крипто биржалар эса Қозоғистоннинг исталган ҳудудида фаолият бошлаши мумкин бўлади.

 

Ҳужжат шунингдек шахсий маълумотларни қайта ишлаш тартибини янгилаб, улардан фойдаланишга берилган розиликнинг амал қилиш муддатлари ва уни исталган вақтда бекор қилиш ҳуқуқини аниқлаштиради.

 

Қонундаги ўзгартиришлар 2026 йил январь ойининг ўрталаридан кучга киради.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика