1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қозоғистонда кучли совуқ оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Ғарбий Қозоғистон вилоятида гипотермия ҳолатлари қайд этилди, Остона атрофида йўллар ёпилди.

Қозоғистонда кучли совуқ оқибатида уч киши ҳалок бўлди

 


Қозоғистоннинг Ғарбий Қозоғистон вилоятида 15 декабрь куни кузатилган кескин совуқ ҳарорат оқибатида уч нафар эркак гипотермия сабабли ҳаётдан кўз юмди. Маҳаллий расмийларга кўра, ҳодиса ҳаво ҳарорати меъёрдан анча паст бўлган шароитда содир бўлган.


Маълумотларга кўра, марҳумлар совуқдан музлаб қолган ва тиббий ёрдам етиб келгунига қадар уларнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган. Мутасадди идоралар аҳолини очиқ ҳавода узоқ вақт қолмасликка ва хавфсизлик чораларига қатъий риоя этишга чақирмоқда.


Ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли пойтахт Остона шаҳрида ҳам транспорт ҳаракатига вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Хусусан, 15 декабрь куни соат 14:00 дан бошлаб шаҳар чиқишидаги магистраль йўлларда барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилди. Расмийлар чекловлар об-ҳаво яхшилангач бекор қилинишини билдирди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика