Қозоғистонда поезд 100 бошдан ортиқ қўйни уриб кетди
Чорва эгаси жавобгарликка тортилгани айтилмоқда.

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида юк поезди 123 бош қўйни уриб юборди.
Ҳодиса кеча 12 сентябрь куни тунги соат 1 да вилоятнинг «Жетыген — Курозек» йўлида содир бўлган. Бу ҳақда Ҳуқуқ-тартибот ходимлари хабар берди.
«Юк поезди машинисти темир йўлни кесиб ўтаётган қўйлар сурувини пайқаб, шошилинч тормозни босган ва тўқнашувдан қочишга уринган. Лекин бунинг иложи бўлмаган, 530 бош қўйдан 123 боши нобуд бўлган. Поезднинг тўхташи 13 дақиқани ташкил қилган», — деган транспорт полицияси бошқармаси бошлиғи.
Воқеа жойига Олтинкўл станциясидаги Линей милиция бўлими ходимлари жўнаб кетган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жониворларнинг эгаси 36 ёшли эркак эканини аниқлаган.
Эркак Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 559 моддаси 1-қисми «Темир йўл йўлагида чорва молларини ўтлатиш қоидаларини бузиш» билан маъмурий жавобгарликка тортилди.







