1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қувада ака-ука ўртасидаги қарз МИБ орқали ундирилди

Яқин қариндошлар бир-биридан олган 100 млн пул вақтида қайтарилмай, иш судгача борган.

Қувада ака-ука ўртасидаги қарз МИБ орқали ундирилди

Фарғона вилоятининг Қува туманида ака-ука ўртасига совуқчилик туширган 100 млн сўм МИБ томонидан ундириб берилди. Бу ҳақида МИБ ахборот хизмати Zamon.uz'га маълум қилди.

 

Қайд этилишича, яқин қариндошлар — амакиваччалар ўртасида оддий ўзаро ишонч билан берилган қарз масаласи катта муаммога айланиб, бир-биридан ранжиш, гина ва ҳеч ким кутмаган низолар келиб чиққан.

 

Қарз ўз вақтида қайтарилмагандан сўнг иш судгача борган. Суд қарори чиқиб, ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросига юборилганда эса масала янада жиддий тус олган.

 

Ижрочиларнинг қонуний талаблари, огоҳлантиришлари ва амалга оширилган мажбурий ҳаракатлар натижасида қарздорлик бўйича 100 миллион сўмлик маблағ тўлиқ ундирилган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика