1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қувайтда йирик нефт кони топилди

Унинг захиралари 3,2 млрд баррель.

Қувайтда йирик нефт кони топилди

Қувайт нефт корпорацияси Форс кўрфазидаги Фаилака ороли шарқида янги “Ал-Ноҳата” нефт кони топилганини эълон қилди.

 

Ҳисоб-китобларига кўра, коннинг захиралари 3,2 миллиард баррелни ташкил этади, бу мамлакатнинг уч йиллик нефт ишлаб чиқаришининг умумий миқдорига тенг.

 

Маълумот учун, Қувайт дунёдаги энг йирик нефт захираларига эга давлатлардан бири ҳисобланади. 2022 йилги маълумотларга кўра, у ушбу кўрсаткич бўйича олтинчи ўринни эгаллаган.  Мамлакатнинг умумий нефт захиралари 100 миллиард баррелдан ортиқ бўлиб, жаҳон умумий захираларининг 6,55 фоизини ташкил этиши тахмин қилинади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика