энг долзарб

Раисий: Эрон Ўзбекистоннинг денгизга чиқиши учун янада кўпроқ ёрдам беришга тайёр

Эрон президенти Тошкент билан транспорт-логистика масаласидаги ҳамкорлик ҳақида гапирди.

Раисий: Эрон Ўзбекистоннинг денгизга чиқиши учун янада кўпроқ ёрдам беришга тайёр

 

Эрон президенти Иброҳим Раисий Ўзбекистоннинг денгизга чиқиши учун борада имкон қадар кўпроқ ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда у “ЎзА” га берган интервьюсида маълум қилган.

 

“Биз Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган илк даврдан бошлаб Эрон темир, автомобиль ва денгиз йўли тармоғи, хусусан, Бандар Аббос ва Чобаҳор портлари ўзбекистонлик тадбиркорлар савдо-иқтисодий мақсадда фойдаланиши, Ўзбекистон ва бошқа давлатлар товарларини ташиши учун тайёрлигини билдиргандик. Икки давлат Ашхобод битими, Эрон, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги уч томонлама битим, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ҳамда икки томонлама битим ва келишувлар доирасида айни йўналишдаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий, консуллик ва божхона билан боғлиқ шарт-шароитини яратишга ҳаракат қилди”, – деган Эрон президенти.

 

Шунингдек, Раисий Теҳрон қисқа вақт ичида кўплаб темирйўл инфратузилмасини яратишни режалаштирганини, ўзбек бизнес доиралари ташқи савдода бундан фойдаланиши мумкинлигини таъкидлаган. Бунда айниқса, Чобаҳор портига инвестиция киритиш рағбатлантирилиши қайд этилган. Президент расмий Тошкентни Чобаҳор битими ва Шимол-жануб йўлагига қўшилишни таклиф қилган.

 

Ўз навбатида Раисий Ўзбекистон темир ва автомобиль йўллари эронлик тадбиркорлар бошқа давлатларга чиқиши учун қулай йўналиш эканига эътибор қаратган.

 

 

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"