Метан газига нисбатан вақтинчалик чекловлар шароитидан фойдаланиб, суюлтирилган газ нархларини ошириш ҳолатлари кузатилмоқда.
Рақобат қўмитаси томонидан 2025 йил ноябрь–декабрь ойларида бозорда юзага келган асоссиз оширмаслик бўйича бозор иштирокчиларига профилактик огоҳлантиришлар юборилган эди.
Шунга қарамай, айрим хўжалик юритувчи субъектлар томонидан адолатли бозор тамойилларига зид равишда нархларни асоссиз оширишга қаратилган манипуляция ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар аломатлари аниқланмоқда.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда қонунбузилиш аломатлари бўйича иш қўзғатиш жараёнлари бошланди.
Бундан ташқари, биржа савдоларида нархларни барқарорлаштириш мақсадида «коррекцияловчи» чоралар кўрилмоқда. Жумладан, бозор иштирокчиларига маҳсулотларни биржа савдоларига тўлиқ ҳажмда ва узлуксиз равишда чиқариш бўйича тегишли кўрсатмалар юборилди.


