1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Роналду яна бир рекорд қайд этди

У миллий жамоаси сафидаги жами 132-ғалабасига эришди.

Роналду яна бир рекорд қайд этди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Миллатлар лигаси доирасида Полша терма жамоаси билан ўйинда (5:1) дубл қайд этди.

 

Учрашувнинг 72-дақиқасида «Ан-Насср» ҳужумчиси пенальтини аниқ амалга оширди. Ўйиннинг 87-дақиқасида бу сафар ўйиндан гол урди. Учрашувда Роналду бир голга ҳаммуаллифлик қилди.

 

Роналду учун бу терма жамоадаги 134 ва 135-голларидир. Футбол юлдузи фаолияти давомида 910 та гол урган.

 

Ушбу баҳсда Португалия терма жамоаси сафида Рафаэл Леау, Бруно Фернандеш ва Педро Нету ҳам ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйди. Меҳмонларнинг ягона голига ҳимоячи Доминик Марчук муаллифлик қилди.

 

Роналду миллий жамоаси сафидаги жами 132-ғалабасига эришди. Шу тариқа 39 ёшли форвард бу борада рекордчи бўлиб турган Серхио Рамосни (Испания сафида 131 ғалаба) ортда қолдирди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика