1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россия Давлат Думаси мигрантлар пул ўтказмаларига чеклов жорий этишни рад этди

Россия ҳукумати мигрантлар бўйича қонун лойиҳасини жиддий қайта кўриб чиқишни талаб қилди.

Россия Давлат Думаси мигрантлар пул ўтказмаларига чеклов жорий этишни рад этди

 

Россия Давлат Думаси Молия бозорлари қўмитаси меҳнат мигрантларининг чет элга пул ўтказмаларига чеклов жорий этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда рад этишни тавсия қилди. Бу ҳақда ria.novosti хабар берди.

 

Мазкур қонун лойиҳаси “Янги одамлар” фракциясига мансуб депутатлар гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра Россияда меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ишлаётган норезидент шахслар хорижга фақат расман тасдиқланган маош миқдоридан ошмайдиган суммада пул ўтказмаларини амалга ошириши мумкин эди. Таклиф этилаётган ўзгартиришлар “Валютани тартибга солиш ва валюта назорати тўғрисида”ги қонунга киритилиши режалаштирилган.

 

Қонун лойиҳаси муаллифларининг фикрича, ушбу чеклов пул ўтказмаларининг шаффофлигини ошириш, мигрантлар даромадларининг бир қисмини соядан чиқариш ҳамда солиқ тушумларини кўпайтиришга хизмат қилиши мумкин.

 

Қўмита таъкидлашича, қонун лойиҳасида чекловларни самарали назорат қилиш механизмлари назарда тутилмаган. Хусусан, норезидентлар томонидан ўтказилаётган маблағларнинг уларнинг расман тасдиқланган даромадларига мослигини мониторинг қилиш тартиби ва чекловларни бузганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланмаган.

 

Бундан ташқари, мазкур ташаббус ноқонуний меҳнат фаолиятининг кенгайишига олиб келиши, шунингдек, Россиядан, жумладан Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатларга нақд рубль экспорти ҳажмининг ошишига сабаб бўлиши мумкинлиги таъкидланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика