Россия Украина туфайли Суриядаги кучларини камайтирдими?
Путиннинг махсус вакили бу бўйича маълумот берди.

Россия Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар туфайли Суриядаги кучларини қисқартиргани йўқ. Бу ҳақда РФ президентининг Сурия бўйича махсус вакили Александр Лаврентьев маълум қилди.
“Йўқ, у қисқармаган. Агарда кимдир шахсий таркиб сони камайган деб ҳисобласа, шуни маълум қиламанки, бу амалга оширилмади — бу ерда жойлаштирилган техника, ҳаво ҳужумига қарши тизимлар ва радиоэлектрон кураш мосламалари жойида турибди. Бу авиацияга ҳам тааллуқли, ҳеч қандай ўзгариш бўлгани йўқ”, — деган у.
Дипломатнинг қўшимча қилишича, фақатгина кадрлар ротацияси амалга оширилмоқда.
Аввалроқ Сурия шимолида ИШИД раҳбарларидан бири қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.







