Жаҳон

Измирда ўзбекистонлик аёл тўртинчи қаватдан тушиб кетди

У турк фуқаросига турмушга чиққан бўлиб, ҳодиса куёвнинг уйида содир бўлган.

Измирда ўзбекистонлик аёл тўртинчи қаватдан тушиб кетди

Туркиянинг Измир шаҳрида ўзбекистонлик аёл кўп қаватли уйнинг тўртинчи қаватидан тушиб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, Наманган вилоятидан бўлган 22 ёшли фуқаро Севдора Ҳакимжонова Измирда яшаб келаётган вақтида ҳодисага учраган. У ҳозирда давлат шифохонасида даволанмоқда, шифокорлар унинг аҳволини оғир деб баҳоламоқда.

Маълумотларга кўра, аёл Туркия фуқароси билан имом никоҳи асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий равишда рўйхатдан ўтказилмаган. Никоҳ маросими Чуст туманида ўтказилган. Кейинчалик эр-хотин Измирга кўчиб ўтиб, куёвнинг қариндошлари билан бирга яшаб келган.

Қайд этилишича, турмуш ўртоғи ҳам марҳума каби эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахс ҳисобланади.

Мазкур ҳодиса юзасидан Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, воқеа тафсилотларини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тўпланган материаллар прокуратура томонидан кўриб чиқилади.

Бош консулхона вазият назоратга олинганини билдириб, жабрланувчининг соғлиғи ҳамда тергов жараёнлари юзасидан Туркия ваколатли идоралари билан ҳамкорлик давом этаётганини маълум қилди.

Мисрда икки поезд тўқнашди: 64 киши жароҳатланди

Мисрда икки поезд тўқнашди: 64 киши жароҳатланди

Ҳалок бўлганлар бор-йўқлиги ҳозирча аниқланмаган.

Россия дрони Камишевахада қутқарувчиларга ҳужум қилди: Зеленский буни шафқатсизлик деб атади

Россия дрони Камишевахада қутқарувчиларга ҳужум қилди: Зеленский буни шафқатсизлик деб атади

Дрон Запорожжя вилоятида 55 киши ҳалок бўлган авиазарба оқибатларини бартараф этаётган қутқарувчиларга ҳужум қилди.

Исроилда Нетаняҳунинг рақибига имконият берилди: янги ҳукуматни шакллантириш унга топширилди

Исроилда Нетаняҳунинг рақибига имконият берилди: янги ҳукуматни шакллантириш унга топширилди

Бу қарор парламентдаги кўпчиликни йўқотган амалдаги бош вазир Бенямин Нетаняҳунинг ҳокимиятда қолиш имкониятларини янада мураккаблаштирди.

Франция махсус хизматлари Макронни эвакуация қилиш режасини ишлаб чиққан: махфий бункер бор

Франция махсус хизматлари Макронни эвакуация қилиш режасини ишлаб чиққан: махфий бункер бор

Франция махсус хизматлари 2027-йилги президентлик сайловлари даврида юз бериши мумкин бўлган тартибсизликларга тайёргарлик кўрмоқда.

Японияда 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди: камида 22 киши жароҳатланди

Японияда 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди: камида 22 киши жароҳатланди

Расмийлар яқин кунларда яна кучли зилзилалар юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирди.

АҚШ Эроннинг қуруқликдаги таъминот йўлларини ҳам тўсмоқчи: махсус гуруҳ тузилди

АҚШ Эроннинг қуруқликдаги таъминот йўлларини ҳам тўсмоқчи: махсус гуруҳ тузилди

АҚШ Эроннинг денгиздаги таъминот йўлларига қўйилган блокадани қуруқликдаги йўналишларга ҳам кенгайтирмоқда.

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Чодирлар ўрнига йиғма уйлар етказиб берилиши керак эди. Бироқ Исроил уларни Ғазога олиб киришга рухсат бермаган.

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Полиция ҳужумчи ёлғиз ҳаракат қилганини ва жамоатчилик учун бошқа хавф йўқлигини билдирган.