Жаҳон

Кобулда гиёҳвандлар шифохонаси портлатилди: 400 киши ҳалок бўлди

“Толибон” Покистонни гиёҳвандлар даволанадиган шифохонага зарба берганликда айблади.

Кобулда гиёҳвандлар шифохонаси портлатилди: 400 киши ҳалок бўлди

Афғонистон ҳукумати Покистон ҳарбийларини Кобул шаҳридаги гиёҳвандликдан даволаш шифохонасига ҳаво ҳужуми уюштириб, камида 400 кишининг ўлимига сабаб бўлганликда айблади. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

“Толибон” ҳукумати вакилларига кўра, зарба Кобулдаги “Умар” номли реабилитация марказига маҳаллий вақт билан соат 21:00 атрофида берилган. Матбуот котиби ўринбосари Ҳамидуллоҳ Фитратнинг билдиришича, 2000 ўринли шифохонанинг катта қисми вайрон бўлган.

 

Дастлабки маълумотлар ҳужум оқибатида камида 400 киши ҳалок бўлганини, яна 250 га яқин фуқаро жароҳатланганини кўрсатмоқда. Қутқарув хизматлари воқеа жойида ёнғинни ўчириш ва вайроналар остидан жасадларни чиқариш ишларини давом эттирмоқда.

 

Воқеа гувоҳи, шифохона қўриқчиси Омид Станикзай ҳужумдан олдин осмонда ҳарбий самолёт овозлари эшитилганини айтди. 

 

“Атрофимизда ҳарбий қисмлар бор эди. Ушбу ҳарбий бўлинмалар самолётга қарата ўқ узганида, самолёт бомба ташлаган ва ёнғин чиққан. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг барчаси тинч аҳоли вакиллари эди”, — деди у.

 

“Толибон” расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид ушбу зарбани кескин қоралаб, Покистонни Афғонистон ҳаво ҳудудини бузишда ва тинч объектни нишонга олишда айблади. У бу ҳолатни “халқаро тамойиллар ва инсониятга қарши жиноят” деб атади.

 

Покистон томони эса айбловларни рад этди. Бош вазир Шаҳбоз Шариф матбуот котиби Мушарраф Зайдий Кобулда ҳеч қандай шифохона нишонга олинмаганини билдириб, бу даъволарни “асоссиз” деб атади.

 

Покистон Ахборот вазирлиги баёнотига кўра, 16 март куни амалга оширилган зарбалар фақат ҳарбий объектлар ва террорчилик инфратузилмасига қаратилган. Расмийлар ушбу объектлар Кобул ва Нангарҳор вилоятларида жойлашган бўлиб, Покистонга қарши ҳужумларда фойдаланилганини даъво қилмоқда.

 

Шунингдек, Исломобод Афғонистонни Покистонда фаолият юритаётган “Таҳрики Толибон Покистон” жангариларига бошпана беришда айблаб келмоқда. “Толибон” расмийлари эса бу иддаоларни бир неча бор инкор этган.

 

Ҳозирча воқеа юзасидан мустақил манбалар орқали тасдиқланган якуний маълумотлар мавжуд эмас. Вазият икки давлат ўртасидаги тарангликни янада кучайтириши мумкин.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кобулда гиёҳвандлар шифохонаси портлатилди: 400 киши ҳалок бўлди | Zamon.uz