1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Россия уруш туфайли қанча маблағ йўқотгани маълум бўлди

Кузда Россия Федерацияси учун уруш харажатлари икки баравар ошди.

Россия уруш туфайли қанча маблағ йўқотгани маълум бўлди

 

Украинага қарши тўққиз ойлик кенг кўламли урушда Россия 82 миллиард доллар сарфлади. Бу эса йиллик бюджетининг чорак қисмидир. Бу ҳақда "Forbes" нашри хабар қилди.

 

Қайд этилишича, бу смета ҳарбий амалиётларни қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган бевосита харажатларни ўз ичига олади. Аммо у мудофаа харажатлари ёки иқтисодий йўқотишларни ўз ичига олмайди.

 

2021 йилда Россия бюджетининг барча даромадлари 340 миллиард долларни ташкил этди. Яъни, мамлакат аллақачон ўтган йилги даромадларнинг чорак қисмини ҳарбий амалиётларга сарфлаган. Россия Федерацияси федерал бюджетининг нефт ва газ экспортидан тушадиган даромадлари пасайиб бормоқда. Мамлакат Европа газ бозорининг катта қисмини йўқотди.

 

Шу билан бирга, кузда Россия Федерацияси учун уруш харажатлари икки баравар ошди. Энди уруш ойига камида 10 миллиард доллар талаб қилади.

 

Харажатларнинг энг катта моддалари армияни таъминлаш (28,7 миллиард), техника (20,8 миллиард) ва ҳарбийларнинг маошлари (15,6 миллиард).

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика