Жаҳон

Россияда меҳнат мигрантларини олдиндан танлаш ва тайёрлаш тизими жорий этилади

Тажриба 2026–2030 йиллар оралиғида амалга оширилади.

Россияда меҳнат мигрантларини олдиндан танлаш ва тайёрлаш тизими жорий этилади

 

Россия ҳукуматининг қарорига мувофиқ, мамлакатда меҳнат мигрантларини мақсадли жалб қилиш бўйича тажриба лойиҳаси амалга оширилади. Лойиҳа Москва шаҳри ва Москва вилоятидан ташқари Россиянинг барча ҳудудларини қамраб олади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

 

Тажриба доирасида хорижий фуқаролар Россияга киришдан аввал ўз мамлакатларида танлаб олинади ва ишга тайёрлашдан ўтказилади. Бунинг учун мигрантларни танлаш, ўқитиш ва ҳужжатлаштиришга мўлжалланган махсус инфратузилма яратилади.

 

Лойиҳани амалга ошириш учун Россия Ички ишлар вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги бошқа тегишли федерал идоралар билан биргаликда масъул этиб белгиланди.

 

Ҳукумат ҳужжатига кўра:

  • 2026 йил 15 майга қадар тажрибани ўтказиш учун зарур бўлган федерал қонун лойиҳалари ишлаб чиқилиб, ҳукуматга тақдим этилади;
  • 2026 йил 1 декабргача Ички ишлар вазирлиги мигрантларни мақсадли ёллаш жараёнини таъминлайдиган махсус ахборот тизимини ишга туширади;
  • шу муддатга қадар Ички ишлар вазирлиги Рақамли ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда мигрантлар учун махсус мобил илова ишлаб чиқади;
  • 2026 йил 10 декабргача Роструд ва ҳудудий ҳокимликлар мигрантларни ёлловчи иш берувчилар учун меҳнат қонунчилигига риоя этиш бўйича маслаҳат тадбирларини ўтказади (кейинчалик бу тадбирлар ҳар йили давом эттирилади).

 

Тажриба якунлангач, Ички ишлар вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2030 йил 30 октябргача лойиҳа натижаларини Россия қонунчилигига доимий жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлайди.

custom img

Минтақадаги давлатлар Эроннинг душмани эмас — Қатар ташқи ишлар вазири

Вазир Муҳаммад бин Абдулазиз ал-Хулайфий Эрон ва Қўшма Штатларни воситачилик йўли билан ечим топиш учун музокаралар столига қайтишга чақирди.

custom img

АҚШ Исроилдан Эрондаги нефть ва энергетика объектларига зарба бермасликни сўради

Сўровнинг сабабларидан бири сифатида Трампнинг уруш тугагандан кейин Венесуэладаги каби Эрон нефть сектори билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчилиги келтирилган.

custom img

Теҳрон Байрутда тўрт нафар эронлик дипломатнинг ўлдирилганини террорчилик ҳаракати сифатида баҳолади

Исроил ҳарбийлари Байрутдаги меҳмонхонада эронлик агентларнинг махфий учрашуви бўлиб ўтаётганидан хабардор бўлган.

custom img

Қирғизистонда Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади

Қарор Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар муфтийлари фатвоси асосида қабул қилинган.

custom img

Энергия инқирози фонида Покистонда мактаблар ёпилади ва иш ҳафтаси қисқартирилади

Давлат харажатларини камайтириш доирасида амалдорлар маоши қисқартирилиб, хизмат транспортидан фойдаланиш чекланади.

custom img

Пентагон раҳбари Эронга қарши зарбалар кучайтирилишини маълум қилди

Операцияда кўплаб қирувчи ва бомбардимончи самолётлар жалб қилинади.

custom img

Туркияда қулаган ракета Эрон билан боғлиқ эмас — Эрон ТИВ

Анқара ҳаво ҳудуди бузилишига қарши чоралар кўришини маълум қилди.

custom img

Эрон миллий футбол жамоаси мураббийи Австралиядан бошпана сўради, жамоа Эронга қайта олмайди — CNN

Аввалроқ  Эрон миллий жамоасининг беш нафар бошқа футболчисига Австралия ҳукумати гуманитар визалар берган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"