1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россияда мигрантлар сони бир йил ичида 5,7 миллионга камайди

Ўтган йил бошига нисбатан бу кўрсаткич 10 фоиз кам ҳисобланади.

Россияда мигрантлар сони бир йил ичида 5,7 миллионга камайди

 

2026 йил бошига келиб, Россияда истиқомат қилувчи хорижий фуқаролар сони 5,7 миллионга камайди, бу ўтган йилга нисбатан 10 фоизлик камайиш демакдир. Бу ҳақда «Ведомости» нашри Ички ишлар вазирлиги Миграция хизмати таҳлил бўлими бошлиғи Александр Пережогин маълумотларига таянган ҳолда хабар берди.

 

Пасайишнинг асосий сабаблари сифатида қонунчиликнинг қатъийлашиши ва болалар учун таълим талаблари кўрсатилган. 2025 йилдан бошлаб рус тили имтиҳонидан муваффақиятли ўта олмаган мигрантларнинг фарзандларини Россия мактабларига қабул қилиш тақиқланган. Ички ишлар вазирлиги вакили Ирина Волкнинг айтишича, фарзандларига асосий умумий таълим бера олмаган чет элликлар мамлакатга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.

 

Мутахассислар таъкидлашича, миграция қонунларининг қаттиқлашуви, шунингдек назорат остидаги шахслар реэстрининг жорий этилиши ва визасиз қолиш муддатларининг қисқариши ҳам чет элликлар сонини камайтиришга таъсир кўрсатмоқда. Эндиликда, визасиз қолиш муддати бир календарь йили давомида 90 кундан ошмаслиги талаб қилинади.

 

Россия ҳукумати 2024 йилдан бошлаб иммиграция сиёсатини кучайтириб, хорижий ишчиларни жалб қилиш орқали ишчи кучи етишмовчилиги муаммосини ҳал қилиш чораларини кўрмоқда. Шу билан бирга, хорижий турмуш ўртоғи бўлган Россия фуқаролари учун вақтинчалик яшаш рухсатларини олиш жараёни чекланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика