Жаҳон

Россияда тиббий маълумотномаларни сохталаштирган мигрантларга қамоқ жазосини бериш таклиф қилинди

Шунингдек, сохта тиббий ҳужжатлар учун миллион рублгача жарима белгиланиши ҳам мумкин.

Россияда тиббий маълумотномаларни сохталаштирган мигрантларга қамоқ жазосини бериш таклиф қилинди

 

Россияда сохта тиббий маълумотномалардан фойдаланган мигрантларга нисбатан жиноий жавобгарликни кучайтириш режалаштирилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси Давлат Думасига киритилди. Бу ҳақда Давлат Думаси раиси ўринбосари Ирина Яровая маълум қилди деб хабар беради Тасс.

 

Унинг сўзларига кўра, санитария-эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш ва юқумли касалликларнинг олдини олиш нуқтайи назаридан тиббий ҳужжатларнинг аҳамияти юқори баҳоланмоқда. Шу сабабли, сохта тиббий маълумотномадан фойдаланган шахслар тўрт йилгача озодликдан маҳрум этилиши ва 500 мингдан 1 миллион рублгача жаримага тортилиши мумкин.

 

Қонун лойиҳасида, шунингдек, тиббий маълумотномани қалбакилаштириш, уни расмий лавозимдан фойдаланиб ёки онлайн тарзда тарқатиш ҳолатлари учун жазони оғирлаштирувчи нормалар киритилиши кўзда тутилган.

 

Агар бундай ҳуқуқбузарликлар оммавий инфекция тарқалишига сабаб бўлса, айбдор шахсларга нисбатан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши мумкинлиги қайд этилди.

custom img

Россия мигрантлар учун янги талаб жорий этишни режаламоқда

Мамлакатга визасиз кирувчилар мамлакатга кириш режаси ҳақида олдиндан хабар бериши талаб қилиниши мумкин.

custom img

Таиландда содир бўлган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Яна 4 нафар ўзбекистонлик тан жароҳатлари олган.

custom img

Исроил Эрон разведка вазири Исмоил Хатибнинг ўлдирилганини маълум қилди

Эрон президенти Масъуд Пезешкиён ушбу хабарни тасдиқлади.

custom img

Россия Эронга ёрдамни кучайтирмоқда — The Wall Street Journal

Теҳронга АҚШ кучларини минтақада нишонга олишда ёрдам бериш учун сунъий йўлдош тасвирлари ва такомиллашган дрон технологияси тақдим қилинмоқда.

custom img

Эрон Али Ларижонийнинг ўлдирилишига жавобан Исроилга қарши зарбаларнинг 61-тўлқинини бошлади

Шунингдек, Мужатабо Хомaнаий Исроил мағлубиятни қабул этиб, компенсация тўламагунча уруш давом этишини маълум қилган.

custom img

Куба АҚШ билан урушга тайёр — Куба Президенти

Мигел Диас-Канел АҚШнинг орол устидан назорат ўрнатишга уринишига "қатъий қаршилик" кўрсатишга ваъда берди.

custom img

"Эрон бизга ҳеч қандай таҳдид солмади": АҚШ Миллий аксилтерроризм маркази раҳбари Эронга қарши уруш сабаб истеъфо берди

Жо Кент Эрон АҚШ учун ҳеч қандай бевосита хавф туғдирмаганини таъкидлаб, маъмурият Исроил ва унинг кучли босими туфайли уруш бошлаганини билдирди.

custom img

Эрон Али Ларижонийнинг ўлими учун Исроилдан қасос олишини маълум қилди

Исроил ҳужумлари оқибатида Ларижонийнинг ўғли ва унинг ўринбосари ҳам ҳалок бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"