Ўзбекистон

Россияда уч нафар ўзбекистонлик ишчини тупроқ босиб қолди

Маълумот берилишича, ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг бири 33, бири 43 ёшда бўлган. Учинчи ишчининг эса ёши аниқланмоқда.

Россияда уч нафар ўзбекистонлик ишчини тупроқ босиб қолди

 

Сант-Петербургнинг Красногвардейский туманидаги қурилиш майдончасида уч киши вафот этган. Санткт-Петербург прокуратураси уларнинг ўлими сабабларини аниқлаган. Қайд этилишича, воқеа 27 октябрь куни соат 15:00 атрофида Шафировский проспиктида крематорй яқинида содир бўлган.

 

Мазкур ҳудудда экскаватор ёрдамида узунлиги 20 метр ва чуқурлиги тўрт метр бўлган дренаж қувурлари учун хандақ ётқизилган. Сўнг, уч нафар ишчи қолган ишни қўлда бажаришда давом этган. Шу вақтда хандақнинг бир томон девори қулаган ва ишчилар тупроқ остида қолиб кетган.

 

Қутқарувчилар воқеа жойига етиб келгунга қадар, ишчиларнинг жасади тупроқ остидан олиб чиқилган. Маълумот берилишича, ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг бири 33, бири 43 ёшда бўлган. Учинчи ишчининг эса ёши аниқланмоқда.

 

Ҳозирда Красногвардейский тумани прокуратураси ишчиларнинг ўлими юзасидан тергов ишларини олиб бормоқда.

custom img

4 йилда 445 та иш: 14 ёшгача бўлган болаларни зўрлаш ҳолатлари бўйича статистика эълон қилинди

Парламентда болаларни ҳимоя қилиш ва жазоларни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

22 нафар ўқувчи заҳарланди: мактаб ёнидаги пахта даласига дори сепилган

Ғузорда пахта даласига эрта етилишни таъминлаш мақсадида дори сепилгани ортидан ўқувчиларда кўнгил айниши ва бош оғриғи кузатилган.

custom img

14 ёшга тўлмаган болаларга жинсий тажовуз учун умрбод қамоқ: Қонунчилик палатасида таклиф кўриб чиқилмоқда

Вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятлар бўйича жавобгарликни кучайтириш, жабрланган болаларни тергов ва суд жараёнларида ҳимоя қилиш ҳамда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш таклиф этилмоқда.

custom img

“Боланинг хавфсизлиги энг асосий талаб”: вазирлик барча боғчаларни текширмоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Учқўрғондаги воқеа ортидан барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари фаолиятини ўрганмоқда.

custom img

9 та вилоятда сел хавфи: Ўзгидромет огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

custom img

5 йилгача қамоқ: рухсатномасиз “дом” қуришга жазо кучайтирилди

Қуришни бошлашдан олдин тегишли ҳудудий инспекциядан рухсатнома олиш талаб этилади.

custom img

Устоз ва мураббийлар куни: бир гуруҳ таълим фидойилари мукофотланди

Шавкат Мирзиёев соҳа вакилларини давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

custom img

Банклар кредит беришда фақат уй-жой қийматига таянмаслиги керак — Марказий банк

Банкларга кредит ажратишда гаровдаги уй-жой қийматидан кўра, қарз олувчининг кредитни қайтариш имкониятини асосий мезон сифатида баҳолаш тавсия этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"