Ўзбекистон

Саида Мирзиёева анимация студиялари вакиллари билан учрашди

Учрашувда соҳани ривожлантириш бўйича таклифлар билдирилди.

Саида Мирзиёева анимация студиялари вакиллари билан учрашди

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева етакчи анимация студиялари вакиллари билан учрашиб, болалар учун миллий контент яратиш масалаларини муҳокама қилди. У фарзандларимиз томоша қилаётган контентнинг катта қисми чет эл маҳсулотлари эканини таъкидлаб, «Доноча» каби маҳаллий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш зарурлигини билдирди.

 

Учрашув давомида анимация соҳаси вакиллари ўз лойиҳалари, дуч келаётган муаммолар ҳамда соҳани ривожлантириш бўйича таклифларини билдирдилар. Саида Мирзиёева болалар учун ўзбек тилидаги қўшиқлар, миллий қадриятларга асосланган мултфилмлар ва таълимий контентлар етишмаслигини айтиб, бу йўналишни янада ривожлантириш кераклигини қайд этди.

 

Шунингдек, Мирзиёева яқинда Республика болалар кутубхонасига ташриф буюргани ҳақида ҳам сўз юритди. У кутубхонада тарихий деворий суратлар топилганини, бу ерда замонавий муҳит билан тарихий руҳ уйғунлашганини таъкидлади.

 

“Кутубхонамиз эшиклари барча китобсеварлар учун очиқ”, — дея ёзади президент ёрдамчиси ўз саҳифасида.

custom img

Ўзбекистонда 21 ёшдан никоҳ тузганлар молиявий рағбатлантирилади

Зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун “SOS” тизими жорий этиш, педофиллар учун жазони кучайтириш ҳамда эрта никоҳларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш таклиф қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

Мукофотланганлар орасида маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва жамият ривожига ҳисса қўшган етакчи мутахассислар бор.

custom img

Ўзбекистонда банк иловаларида пул ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш талаб этилади

Янги тартибга кўра, фойдаланувчилар пул юборишда 16 та тоифадан бирини танлаши керак бўлади.

custom img

Тошкентда ИИББнинг 2 тезкор ходими қамоққа олинди

Улар фуқарони жиноий жавобгарликдан қутқариш эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилган.

custom img

Бухорода терроризмни молиялаштиришда иштирок этган ота ва ўғил аниқланди

Ўғил Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” сафида қўшилган, интернет ва криптовалюта орқали пуллар тўплаган.

custom img

Ўзбекистон Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Эрон, Қувайт ва Исроилга парвозларни вақтинча тўхтатди

Ҳозирда жорий йилнинг 28 февралигача кетган йўловчиларни қайтариш ишлари давом этмоқда.

custom img

Президент ҳузурида қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш ва замонавий қурол-яроғ билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилди

Давлат раҳбари Ўзбекистон Қуролли Кучларини янада ривожлантириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

custom img

ЙТҲ оқибатида вафот этган кичик сержант Хосилбек Эшназаров "Жасорат" медали билан тақдирланди

Йўл-патрул хизмати ходими BMW уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"