Саида Мирзиёева Дубай Амирлиги валиаҳди билан учрашди
Мулоқотда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, мудофаа вазири, Дубай Амирлиги валиаҳди Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум билан учрашув ўтказди
Мулоқот давомида турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларининг кенг доираси, шунингдек, устувор йўналишларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
“Ишонаманки, юқори даражадаги форум доирасида ўтказилган бу учрашув Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги яқин ва дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади”, деб ёзди Мирзиёева ўз телеграм kanalida.







