Саида Мирзиёева Қозоғистон давлат маслахатчиси билан учрашди
Учрашувда гуманитар алоқалар ва қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қозоғистон давлат маслахатчиси Ерлан Карин билан учрашув ўтказди. Учрашувда ики давлат ўртасидаги гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар қардош халқлар фаровонлиги йўлида изчил мустаҳкамланиб бораётани қайд этилди. Томонлар маданият, фан ва маърифат соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек янги ташаббусларни илгари суриш истиқболларини муҳокама қилишди.
Саида Мирзиёва ўзи ижтимоий тармокларда берган маълумотида учрашувнинг самарали ва фойдали бўлганини таъкидлади.







