Ўзбекистон

Салкам 20 йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди

Аёл жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид соладиган материалларга оид жиноят бўйича айбланган.

Салкам 20 йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, 1962 йилда туғилган А.Д. 2006 йилдан бери жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид соладиган материалларга оид жиноят бўйича қидирувда бўлган. Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида у Туркиянинг Истанбул шаҳрида яширингани аниқланиб, қўлга олинди ва Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

 

Ушбу шахс Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 2-қисмида назарда тутилган — жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш ҳаракатларини содир этганликда айбланмоқда.

 

Шунингдек, Ўзбекистон ва Қоҳира Интерпол миллий марказий бюроси ҳамкорлигида Мисрда қидирувда бўлган ўзбекистонлик ҳам ушланган. Шу билан бирга, Вьетнамдан иқтисодий ва мулкий жиноятларга оид айбловлар билан қидирувда бўлган фуқаро ҳам Интерпол каналлари орқали Ўзбекистонга олиб келинган.

custom img

Самарқандда ҳокимлар делегацияни “оилавий сафар”га айлантиргани аниқланди

Ҳокимнинг хотини, ўғли, ҳайдовчиси ва бошқа умуман алоқаси бўлмаган шахслар хорижий хизмат сафарига юборилган.

custom img

Эрондаги ўзбекстонликлар Туркманистон орқали эвакуация қилинади

Асосий йиғилиш жойи Серахш шаҳри бўлиб, дипломатик миссия ходимлари фуқароларни кутиб олиб, хавфсиз ташишни таъминлайди.

custom img

Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган шахс қўлга олинди

Қидирув давомида 49,9 кг синтетик наркотиклар ва 48 литр прекурсорлар топилди.

custom img

Ким Эрон, кимлар АҚШ-Исроил томонда?

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қилган ҳужуми ҳали ҳам давом этмоқда. Уруш янги босқичга кирди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон фуқароларини Форс кўрфази давлатларидан эвакуация қилишни буюрди

Жидда—Тошкент йўналишида репатриация рейсларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш вазифаси юклатилди.

custom img

Тошкент ва Наманганда 33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

Тезкор тадбирлар давомида ноқонуний дори савдоси билан шуғулланган бир нечта шахслар қўлга олинди.

custom img

Prix Versailles Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси марказини 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритди

Марказ учта олий халқаро унвонларидан бирига даъвогар сифатида ҳам тан олинди.

custom img

Доҳа аэропортида қолиб кетган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилаётгани маълум қилинди

28 феврал куни Қатар ҳаво ҳудудининг вақтинча ёпилгани туфайли Тошкентга қайтаётган 48 нафар Ўзбекистон фуқароси аэропортда қолиб кетган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Салкам 20 йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди