"Uzbekistan Airports"нинг маълум қилишича, Самарқанд халқаро аэропорти аэродроми шаҳарда кучли дўл, чақмоқ, момақалдироқ бўлаётгани сабаб соат 15.00 дан 17.00 га қадар авиапарвозлар учун вақтинча ёпилди.
Маълумот учун: ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеотасвирларга кўра, айни дамда Самарқандда ёғаётган ва ерни қор мисол қоплаб олган дўлнинг диаметри 20 мм га етган.
Мазкур дўл шаҳардаги мевали дарахтлар меваси ва гулини тўккан, шаҳар инфраструктураси фасад қисмлари устки қопламаларини зарарлаган.


