Ўзбекистон

Самарқанда 1 килограмм героинни 38 минг АҚШ долларига сотаётган шахс қўлга олинди

Ноқонуний гиёҳвандлик воситалари муомаласи тўхтатилиши натижасида аҳолининг 100 000 дозага тенг бўлган заҳарланишнинг олди олинди.

Самарқанда 1 килограмм героинни 38 минг АҚШ долларига сотаётган шахс қўлга олинди

 

Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда интернет тармоғи орқали наркотиклар олди-сотдиси ва уларнинг нарко-каналларини аниқлашга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

 

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбири натижасида, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси бешинчи қисми билан судланган, 1983 йилда туғилган фуқаро оғирлиги 1 килограмм бўлган героин гиёҳвандлик воситасини 38 000 АҚШ доллари эвазига ўзининг жиноий шериги, 1992 йилда туғилган шахсга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

 

Ноқонуний гиёҳвандлик воситалари муомаласи тўхтатилиши натижасида аҳолининг 100 000 дозага тенг бўлган заҳарланиши олди олинди. Мазкур ҳолат юзасидан наркосотувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси бешинчи қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

custom img

Ўзбекистон чорвачилиги экологик технологиялар ёрдамида барқарор ривожланмоқда

FТА лойиҳаси асосида сувни тежаш, озиқа самарадорлигини ошириш, чиқиндиларни ресурсга айлантириш ва яйловларни тиклаш имкониятлари яратилади.

custom img

“Ўзбекистон темир йўллари” поезд чипталари етишмаслиги бўйича изоҳ берди

Хизмат сифатини ошириш учун қўшимча поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш ишлари давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда Тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича агентлик ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев тўловга қобилиятсизлик институтини такомиллаштириш ҳамда молиявий қийинчиликка дуч келган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги таклифлар билан танишди.

custom img

“Самарқанд 2028” сунъий йўлдоши май ойида учирилади

Қурилма Хитойнинг StarVision компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

custom img

ППХ ходимига қўл кўтарган ҳайдовчининг ИИБдаги акаси ишдан олинди

Унинг воқеага аралашишга уриниши хизмат ваколатларидан нотўғри фойдаланиш эҳтимоли сифатида баҳоланди.

custom img

“Иссиқлик электр станциялари” АЖда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Мулоқот давомида ёш мутахассисларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда малака ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

custom img

Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик маҳкум ватанга қайтарилиши мумкин

Бунинг учун Ўзбекистон маҳкумларни ўз фуқаролиги бўлган давлатга топшириш бўйича халқаро конвенцияга қўшилиши лозим.

custom img

Чет эл фуқароларига Ўзбекистонда ўқиш учун стипендия ажратилади

Шунингдек, 10 та ОТМга миллий тадқиқот университети мақоми берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"