1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандда 8-синф қиз ўғирлаб кетилгани айтилмоқда

Ҳолатга Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди.

Самарқандда 8-синф қиз ўғирлаб кетилгани айтилмоқда

Самарқанд вилоятида 8-синф ўқувчиси бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрланди. Бу ҳақда Nemolchi.uz хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 23 октябрь куни Самарқанд вилояти туманларидан бирида 8-синф ўқувчиси ўғирлаб кетилган. Қариндошларининг сўзларига кўра, орадан маълум вақт ўтгач, улар қизлари йўқолгани ҳақида ариза ёзишган. Баданида зўравонлик излари бўлган қиз 6 ноябрь куни топилади. Қизнинг сўзларига кўра, уни бир неча кун калтаклаб, спиртли ичимликлар ва ноқонуний моддалар қабул қилишга мажбурлаб, иродасига қарши ушлаб туришган ва зўрлашган. 

 

Болалар омбудсмани ушбу ҳолат Самарқанднинг Қўшработ туманида содир бўлганини маълум қилди.

 

Ҳолат юзасидан гумонланувчи шахсларга нисбатан ЖКнинг 119-моддаси (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ҳозирда жиноят иши доирасида вояга етмаган қизга нисбатан тегишли суд-тиббиёт ва биологик экспертизалари тайинланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика