1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Самарқандда МДҲ давлатлари хавфсизлик ва разведка хизматлари раҳбарларининг 21-мажлиси ўтказилади

Мажлисда Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Россия ва бошқа давлатлар вакиллари қатнашади. Учрашувга ДХХ раҳбари Баҳодир Қурбонов раислик қилади.

Самарқандда МДҲ давлатлари хавфсизлик ва разведка хизматлари раҳбарларининг 21-мажлиси ўтказилади

Самарқанд шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарларининг 21-мажлиси ўтказилилади

 

Жорий йилнинг 17 октябрь куни Самарқанд шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарларининг 21-мажлиси ўз ишини бошлайди.

 

Мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган ушбу тадбирда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарлари иштирок этади.

 

Учрашувга Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари генерал-полковник Б.Қурбонов раислик қилади.

 

Тадбирда иштирокчилар замонавий хавф ва таҳдидлар юзасидан фикр алмашиб, МДҲ давлатлари разведка хизматлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича галдаги вазифаларни муҳокама қиладилар.

 

Тадбир ўтказиладиган жой ва кун тартиби 2024 йил 26 ноябрь куни Москва шаҳрида бўлиб ўтган 20-юбилей мажлисда белгилаб олинган эди.

 

Учрашув якунида делегациялар раҳбарлари минтақавий хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорликнинг аниқ вазифалари ва устувор йўналишларини белгилаб оладилар.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика