Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан газ таъминоти корхоналари фойдасига чиқарилган ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 2025 йилнинг ўтган даври мобайнида туман-шаҳар бўлимлари иш юритувида табиий газ таъминоти корхоналари фойдасига ундирув билан боғлиқ жами 3 432 та ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, уларнинг умумий қиймати 57,7 млрд. сўмни ташкил этган.
Кўрилган таъсирчан чора-тадбирлар натижасида ушбу ижро ҳужжатларининг 2 732 таси, яъни 48,1 млрд. сўмлик қисми ижроси таъминланди.
Мисол учун, ижро ҳаракатлари давомида Иштихон туманида жойлашган «SH.R.G» хусусий корхонасидан Самарқанд вилоят солиқ бошқармаси фойдасига 223,3 миллион сўм миқдоридаги қарздорлик ундирилиши таъминланди.
Шунингдек, амалда 1 900 та ижро ҳужжати бўйича 20,7 млрд. сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилиб, табиий газ таъминоти корхоналарининг молиявий барқарорлигини таъминлашга салмоқли ҳисса қўшилди.


