Самарқанд шаҳар ҳудудида жойлашган 14 та йирик спорт мажмуаларида тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълумот берди. [https://telegra.ph/Samar%D2%9Band-viloyati-IIB-ZH%D2%9AB-Uyushgan-zhinoyatchilikka-%D2%9Barshi-kurash-b%D1%9Elimi-%D2%B3amda-DHH-hodimlari-%D2%B3amkorligida-kriminogen-vaziyatga-03-18] > Тадбирлар жараёнларида 7 та спорт мажмуасида ёшларни спорт билан шуғуллантираётган мураббийларнинг сертификати йўқлиги, рўйҳатга > олиш тизими ташкил этилмаганлиги, мураббий ва спортчиларнинг соғлиги ҳақида маълумотлар йўқлиги, санитария-гигиена талабларига > жавоб бермаслиги, биринчи ёрдам ва тиббиёт бурчаги ҳам мавжуд эмаслиги аниқланиб, барчасига тегишли баённомалар тузилди. > 10 та спорт мажмуасида рухсатномасиз сотиб келинаётган 72 килограмм протеин ва кучли таъсир этувчи дори воситалари > ҳужжатлаштириб олинди. Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 16 нафар спортчилар ИИО ходимларининг хизмат фаолиятига фаол қаршилик қилганлиги, шунингдек, криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётганлиги учун қонунда белгиланган тартибда қамоққа олинди. Спорт заллари ва клубларда аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар уларнинг фаолияти тўхтатилди. Клуб эгалари билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, жиноят содир этмаслик тўғрисида расман огоҳлантирилди.