Каттақўрғон туманида ер майдонини ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди, дея хабар бермоқда УзА ахборот агентлиги.
Қайд этилишича, мазкур туманда яшовчи 44 ёшли шахс маҳаллий фуқарога Қорадарё атрофидаги 30 сотих ер майдонини 6000 АҚШ долларига сотишга келишиб, сўралган пул маблағининг 3000 долларини олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.
Ҳозирда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


