Ижтимоий тармоқларда тарқалган овқатланиш шоҳобчасининг «Samsa» номли ноодатий рекламаси орқали жамоатчиликка нотўғри маълумот етказилётгани айтилмоқда. Бунга Адлия вазирлиги муносабат билдирди [https://t.me/adliyangiliklari/5971]. Хабарда айтилишича, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига асосан истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари товар ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш ҳисобланади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасига мувофиқ товарнинг хусусияти, ишлаб чиқарилиш усули ва жойи, истеъмол хоссалари, нархи, сифати, ишлаб чиқарувчининг кафолат мажбуриятлари хусусида истеъмолчиларни чалғитиш, хўжалик юритувчи субъект (рақобатчи) томонидан фуқаролик муомаласига киритиладиган товарни унинг ташқи безатилиши ва шаклини, номини, тамғаланишини, этикеткасини, ўровини, ранглар уйғунлигини, товар белгисини такрорлаш, реклама материалларидан ёки хўжалик юритувчи субъектнинг (рақобатчининг) товарини индивидуаллаштирувчи бошқа элементлардан нусха кўчириш орқали қалбакилаштириш инсофсиз рақобат ҳисобланади. Маълум бўлишича, “Samsung” компанияси 43 синф яъни умумий овқатланиш фаолиятини юритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида “Samsung” жамланма товар белгисига муҳофаза ҳужжатини олмаган.