1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Санкциялар туфайли Россия иқтисодиёти 15 йил ортга қайтaди

Экпертлар вазият янада ёмонлашиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Санкциялар туфайли Россия иқтисодиёти 15 йил ортга қайтaди

 

Россия иқтисодиёти бу йил 15 фоизга, 2023 йилда эса 3 фоизга қисқаради ва 15 йиллик иқтисодий ўсиш ортга қайтади. Бу ҳақда “Reuters” нашри мутахассислар прогнозини эълон қилди.


Қайд этилишича, бундай оқибатлар Россияга Ғарб санкциялари таъсири, йирик компанияларнинг мамлакатдан чиқиб кетиши ва экспортнинг қулаши натижасида юзага келади.


Агар Европа Россиядан энергия ресурсларини импорт қилишдан бутунлай воз кечса, у ҳолда иқтисодий таназзул анча сезиларли бўлади.


Жаҳон иқтисодий экспертлари яқин ойларда Россияга қарши санкциялар кенгайтирилиши ва кучайтирилишига ишонч билдирмоқда.


Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Россия Федерацияси Марказий банки санкцияларнинг тўлиқ таъсири ҳали олдинда эканлигини маълум қилганди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика