Ўзбекистон

"SCIENCE AND INNOVATION AWARDS 2025" тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистоннинг энг илғор олимлари ва илмий муассасалари эътироф этилди

"SCIENCE AND INNOVATION AWARDS 2025" тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

 

20 декабрь куни Туркистон санъат саройида ўзбек илм-фанининг энг нуфузли инсонлари бир жойга тўпланди. "SCIENCE AND INNOVATION AWARDS 2025" мукофотлаш тадбирига зиёлилар ташриф буюрди. Тўрт йилдан буён ўтказиб келинаётган ушбу маросим "SCIENCE AND INNOVATION" халқаро илмий журнали жамоаси ташаббуси билан ташкил этилди.

 

Нуфузли тадбирда илм-фан ва инновациялар ривожига муносиб ҳисса қўшган энг илғор олимлар ва ташкилотлар эътироф этилди. Илмий байрамни "Science and Innovation" компанияси бош директори Рустамов Бахтиёр Нормаматович очиб берди.

 

 

Бахтиёр Нормаматович нутқида илм-фан тараққиётининг жамиятдаги ўрни, таълим тизимида инновацион ёндашувлар аҳамияти ҳамда олимларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида тўхталди.

 

Ўзбекистондаги илм-фан соҳаларида янги ютуқларга эришган олимлар, таълим муассасалари ва ташкилотлар сараланиб, йилнинг "энг яхшиси" мақомини қўлга киритди. Тадбир давомида 10 та нуфузли номинация бўйича ғолиблар аниқланиб, тантанали равишда тақдирландилар.

 

 

  • Йил олимлари номинациясига: Ашуров Равшан Раджабович, Агзамходжаева Саида Сабитхановна, Пулатова Жамила Шагаиратовна;

 

  • Йилнинг энг яхши олий таълим муассасаси – Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети;

 

  • Йилнинг энг яхши нодавлат олий таълим муассасаси – Central Asian University;

 

  • Йилнинг энг яхши илмий тадқиқот институти – Автомобиль йўллари илмий тадқиқот институти;

 

  • Йилнинг энг инновацион университети – Самарқанд халқаро технологиялар университети;

 

  • Йилнинг энг яхши илмий нашри – Нилуфар Абдурахмонова, "Компьютер лексикографияси";

 

  • Бахтиёр Нормаматович – Академик Джураев Рисбай Хайдарович;

 

  • Йилнинг энг яхши тадқиқот маркази – Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институти;

 

  • Илм-фан хомийси номинацияси – "APEX Insurance" компанияси.

 

 

Саралаш жараёни икки босқичда амалга оширилган, номзодларнинг илмий салоҳияти, касбий фаолияти ва амалий натижалари аниқ баҳоланган. Якуний натижалар асосида энг муносиб деб топилган иштирокчилар мукофотлар, дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази – Евроосиёнинг янги геостратегик маркази — Forbes

Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг Евроосиё, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё ўртасидаги маданий ва дипломатик кўприк сифатидаги янги ролининг “рамзий ва стратегик таянчи”га айланмоқда.

custom img

Ўзбекистон 19 мартдан БААга авиаташувларни қайта тиклайди

Бекор қилинган чипталар бепул қайта расмийлаштирилади.

custom img

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

4-чорак дарслари 30 мартдан бошланиши белгиланди.

custom img

Самарқандга йил якунига қадар 6 миллион сайёҳ жалб қилиш мақсади қўйилди

Президент раислигида Нарпайда Самарқанд вилоятини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

custom img

Рамазон ойининг 29 кун бўлиши табиий ҳолат — Фатво маркази

Бу ой ҳаракатига асосланган ҳижрий-қамарий тақвим билан боғлиқ ва рўза савобига таъсир қилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

Туризм қўмитаси ва Транспорт вазирлиги Рамазон кунларида зиёратгоҳлар ва тарихий обидаларга қулай ташриф шароитини яратади.

custom img

Самарқандда 43 минг гектар майдонда яйлов ташкил қилинади

Самарқанд вилоятида яйловлар, чорвачилик ва туризмни ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгиланди.

custom img

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Шунингдек, хусусий автомашина гаражига яширилган 9,04 кг опий экстракцияси аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"