Жаҳон

Сердар Бердимуҳамедов отасининг мақомини оширди

Туркманистонда Миллий етакчининг ваколатлари белгиланди: Собиқ президент бир қатор қўшимча ҳуқуқларга эга бўлди.

Сердар Бердимуҳамедов отасининг мақомини оширди

 

Туркманистоннинг собиқ президенти, республика парламенти юқори палатаси раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан бир кун аввал эълон қилинган миллий лидер ваколатларини белгиловчи конституциявий қонун 21 январь куни “Neytral Turkmaniston” газетасида чоп этилди. 

 

Ҳужжатдан келиб чиқадики, умуммиллий етакчи давлат тузилиши, ички ва ташқи сиёсат ва хавфсизликнинг муҳим масалалари, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари юзасидан мамлакат халқига мурожаат қилиш доимий ҳуқуқига эга. Шунингдек, у Туркманистон парламенти мажлисларида давлат ва жамият ҳаётига оид масалаларни кўриб чиқишда, қонун ҳужжатларини муҳокама қилишда, сиёсий партиялар мажлислари ва қурултойларида сўзлаши мумкин. Туркман халқининг миллий етакчиси ва унинг оила аъзолари дахлсизлик ҳуқуқига эга. Бу унинг мулкига ва оила аъзоларининг мулкига ҳам тегишли.

 

Аввалроқ парламент юқори палатаси раиси Вакиллар палатасини тугатиб, қонун чиқарувчи ҳукуматни бир палатали парламент қилиб қайта ташкил этишни таклиф қилган эди. У ўз таклифини 11 январь куни парламент ҳар икки палатасининг қўшма йиғилишида билдирган. Шу билан бирга, у икки йил аввал ҳукумат тизимини модернизация қилиш доирасида парламент икки палатадан иборат Туркманистон Миллий генгешга айлантирилганини эслатди.

 

Шанба куни Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов конституцияга Гурбангули Бердимуҳамедов бошчилигидаги бир палатали Халқ Кенгаши (Халқ Маслаҳати) тузиш тўғрисида ҳамда республиканинг собиқ президентини миллий лидер деб эълон қилиш бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги қонунларни имзолаган.

custom img

Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқлик амалиётини бошлади

Исроил ҳужумлари натижасида Ливанда бир миллиондан ортиқ киши уйларини тарк этган, 850 киши ҳалок бўлган.

custom img

Истанбулда 7 йил аввал бедарак йўқолган ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилгани аниқланди

Маълум қилинишича, аёл эри томонидан ўлдирилиб, жасади чиқинди контейнерига ташланган.

custom img

Мужтабо Хоманаий АҚШ–Исроил зарбалари вақтида омон қолган — The Telegraph

Маълум қилинишича, у ҳужумдан бироз олдин уйидан чиқиб кетган.

custom img

Ўрта ер денгизида экипажсиз сузиб кетаётган Россия газ ташувчиси экологиягa хавф туғдирмоқда

“Арктик Метагаз” кемаси Малта ҳудудий сувларига яқин жойда Украинанинг дрон-катерлари томонидан ҳужумга учраган.

custom img

Измирда ўзбекистонлик аёл тўртинчи қаватдан тушиб кетди

У турк фуқаросига турмушга чиққан бўлиб, ҳодиса куёвнинг уйида содир бўлган.

custom img

“АҚШнинг Кубани эгаллаши бу катта шарафдир” — Доналд Трамп

АҚШнинг Кубага нефть етказиб берилишини тақиқлагани фонида мамлакатда блэкаут юз берди.

custom img

Кобулда гиёҳвандлар шифохонаси портлатилди: 400 киши ҳалок бўлди

“Толибон” Покистонни гиёҳвандлар даволанадиган шифохонага зарба берганликда айблади.

custom img

Эрон Ҳўрмуз бўғозида ҳаракатланиш учун айрим давлатлар кемаларига чекланган рухсат берди

Ҳўрмуз бўғози фақат душманлар ва уларнинг тажовузкорлигини қўллаб-қувватловчилар учун ёпиқ бўлиб қолиши эълон қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"