Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев эски шаҳарда жойлашган маҳаллага борди

Президент Олмазор туманидаги туризм ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари билан танишди.

Шавкат Мирзиёев эски шаҳарда жойлашган маҳаллага борди

 


Бугун, 23 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган Хастимом маҳалласидаги Зарқайнар кўчасига борди. Давлат раҳбари бу ерда ташкил этилган туризм ва хизмат кўрсатиш объектлари фаолияти билан танишди. Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, ташриф давомида ҳудудни комплекс ривожлантириш натижалари намойиш этилди.


Қайд этилишича, туризм кам маблағ эвазига кўп иш ўрни яратадиган, аҳоли даромадини оширадиган ва ҳудуд қиёфасини яхшилайдиган муҳим соҳа ҳисобланади. Шу мақсадда Олмазор туманида 447 гектар ҳудудни қамраб олган йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида 15 та маҳаллани боғлайдиган 6 та кўчада туризм ва хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилмоқда. Зарқайнар кўчасида эса тарихий муҳитни сақлаган ҳолда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари бажарилган.


Республика буджетидан ажратилган 150 миллиард сўм ҳисобига 576 та хонадон миллий услубда таъмирланди. Шунингдек, 100 нафар тадбиркор томонидан киритилган 166 миллиард сўмлик инвестициялар эвазига 7 та меҳмонхона, 8 та ресторан, 5 та ҳунармандчилик маркази, савдо ва 125 та хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилиб, 1500 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланди. Президент янгиланган кўча бўйлаб юриб, аҳоли, туристлар ва ҳунармандлар билан суҳбатлашди.


Давлат раҳбари туризмни ривожлантиришда ҳунармандчилик алоҳида ўрин тутишини таъкидлаб, ҳунармандлар учун шароит яратиш, малакали кадрлар тайёрлаш зарурлигини қайд этди. Шу билан бирга, «Олмазор» инновацион ўсиш ҳудудини ривожлантириш бўйича мастер-режа тақдим этилди. Президент тарихий меросни асраб-авайлаган ҳолда замонавий инфратузилмани ривожлантириш, ҳар бир кўча учун узоқ муддатли режа ишлаб чиқиш ва алоҳида “Эски шаҳар” дастурини яратиш бўйича топшириқлар берди.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази – Евроосиёнинг янги геостратегик маркази — Forbes

Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг Евроосиё, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё ўртасидаги маданий ва дипломатик кўприк сифатидаги янги ролининг “рамзий ва стратегик таянчи”га айланмоқда.

custom img

Ўзбекистон 19 мартдан БААга авиаташувларни қайта тиклайди

Бекор қилинган чипталар бепул қайта расмийлаштирилади.

custom img

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

4-чорак дарслари 30 мартдан бошланиши белгиланди.

custom img

Самарқандга йил якунига қадар 6 миллион сайёҳ жалб қилиш мақсади қўйилди

Президент раислигида Нарпайда Самарқанд вилоятини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

custom img

Рамазон ойининг 29 кун бўлиши табиий ҳолат — Фатво маркази

Бу ой ҳаракатига асосланган ҳижрий-қамарий тақвим билан боғлиқ ва рўза савобига таъсир қилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

Туризм қўмитаси ва Транспорт вазирлиги Рамазон кунларида зиёратгоҳлар ва тарихий обидаларга қулай ташриф шароитини яратади.

custom img

Самарқандда 43 минг гектар майдонда яйлов ташкил қилинади

Самарқанд вилоятида яйловлар, чорвачилик ва туризмни ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгиланди.

custom img

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Шунингдек, хусусий автомашина гаражига яширилган 9,04 кг опий экстракцияси аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"