1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Қоҳирага етиб борди

Президент бугун мамлакат етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашади.

Шавкат Мирзиёев Қоҳирага етиб борди

 

Бугун, 20 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Қоҳира шаҳрига келди.

 

Давлат раҳбарини Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси кутиб олди.

 

Олий мартабали меҳмон ташрифи муносабати билан Миср пойтахтининг халқаро аэропортида икки мамлакат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

 

Бугун давлат раҳбари ушбу мамлакат етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказади.

 

Ташрифнинг асосий тадбирлари ва олий даражадаги музокаралар эртага, 21 февраль куни бўлиб ўтади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика